Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 14 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Юкларни расмийлаштирганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби тасдиқланди

 

Давлат божхона қўмитаси томонидан Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3290, 25.03.2021 й.). 

 

Ҳужжат билан божхона божларини ундириш ва буюртма-нарядни расмийлаштириш тартиби белгиланди.

Тартибга мувофиқ манфаатдор шахс белгиланган жойлардан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказишни сўраб божхона органига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Божхона кўриги ва божхона назорати остидаги товарларни кўздан кечириш, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш учун божхона йиғимлари буюртма-нарядни расмийлаштириш орқали ундирилади. Юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимлари божхона юк декларациясига тегишли маълумотларни киритиш орқали ундирилади.

Буюртма-наряд – товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундиришда божхона органлари томонидан расмийлаштирилган электрон шаклдаги ҳужжат.

Соат 18.00 дан 9.00 га қадар бўлган вақт ҳамда дам олиш ва байрам кунлари иш вақтидан ташқари вақт ҳисобланади. Товарларни белгиланган жойлардан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона расмийлаштирувидан бошлаб буюртма-нарядни имзолашгача бўлган вақт ҳисобга олинади.

Божхона органлари томонидан белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштируви учун бир соатдан кам вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади.

Манфаатдор шахснинг мурожаатида божхона кўриги, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш учун бир нечта ходим ажратиш сўралган бўлса божхона йиғими божхона пости томонидан ажратилган ҳар бир ходим учун тўланади.

Буюртма-наряд божхона органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон тарзда расмийлаштирилади. Буюртма-наряд икки қисмдан: «буюртма-наряд» ва «ҳисоб-фактура»дан иборат бўлади.

Буюртма-наряд манфаатдор шахснинг божхона органларига йўллаган мурожаатида келтирилган маълумотлар асосида ахборот тизимида божхона органлари томонидан тўлдирилади. Бунда божхона расмийлаштируви учун ундирилган божхона йиғимлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 25.03.2021 йилда эълон қилинган ва уч ой ўтгач – 26.06.2021 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 721 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика