3 ёшга тўлмаган боласи бўлган ходимани меҳнат интизомини бузганлиги учун (МКнинг 100-моддаси бўйича) ишдан бўшатиш мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас.
Қонун ҳужжатларида 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши тақиқланади, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно (МК 237-м.).
Меҳнат интизомини бузган ходимларга нисбатан ҳайфсан ва жарима сингари интизомий жазолар қўлланилиши мумкин (МК 181-м.).
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.