Ташкилот пудратчи котрагентга 4 ой учун олдиндан аванс тўлаган бўлса, бу қарз бериш сифатида баҳоланадими?
– Йўқ, шартнома бўйича олдиндан тўлов қарз сифатида баҳоланмайди.
Пудрат шартномаси ва молиявий қарз шартномаси – булар ўзига хос хусусиятига, шартларига ва қоидаларига кўра иккита мустақил турдаги шартномалар ҳисобланади (ФК 631, 732-м.). Шу боисдан 4 ой учун аванс тўловлари пудратчига берилган қарз деб ҳисобланмайди. Шартнома бўйича олдиндан тўлов ва молиявий қарз турлича тушунчалар бўлиб, бир-бирининг ўрнини боса олмайди.
Пудрат ишлари учун тўлов тўлаш муддатлари ва тартиби шартнома томонлари билан келишиб олинади.