Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, доимий асосда Молдовада яшайман. Яқинда ушбу мамлакатнинг фуқаросига турмушга чиқдим.
Чет давлат фуқаросига турмушга чиққанлигимни эътиборга олинганда, Ўзбекистонга қайтишим мумкинми?
– Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши, шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр-хотиннинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди. Эр-хотиндан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м.).
Шу тариқа, сиз никоҳдан ўтганлигингиз муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганликдан хавотирланмасдан, муаммосиз Ўзбекистон Республикасига қайтишингиз мумкин.