2021 йил 2 январь, иш графигидан қатъи назар, ҳамма учун ишланмайдиган кун деб эълон қилинган.
Аралаш график бўйича ишлайдиган ходим учун 2021 йил 2 январь куни қандай ҳисобланади?
– 2021 йил 2 январь шанба, 20 март шанба, 22 март душанба ва 4 сентябрь шанба кунлари, иш ҳафтаси туридан ва иш графигидан қатъи назар, барча ходимлар учун ишланмайдиган кунлар ҳисобланади (3.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармоннинг 3-б.).
Сменали график учун ходимларга дам олиш кунлари ўзгарувчан график бўйича берилади ва кўрсатиб ўтилган кунлар улар учун байрам ҳам, дам олиш куни ҳам ҳисобланмайди, графикка мувофиқ қуйидаги тартибда ҳисобланиши лозим:
- ушбу кунларда ишлайдиганлар учун – оддий иш сменаси сингари;
- бу кунларда шламайдиганлар учун – ҳақ тўланмайдиган кунлар сингари.