Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Алоҳида шартнома тузинг

 

АЖ давлат харидларини амалга ошириш хизматларининг корпоратив буюртмачиси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда АЖ кўчмас мулкни ижарага олиш шартномасини тузмоқчи, бунда ижарага берувчиларга товарларни омборга тушириш ва уларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатилади. Тўғридан-тўғри шартномани фақат кўчмас мулк ижараси бўйича тузиш мумкин.

Давлат харидларини амалга оширишда хизматлар кўрсатиш билан бирга тўғридан-тўғри аралаш ижара шартномани тузиш мумкинми? 

 

– Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат буюртмачилари томонидан махсус Рўйхатда (27.09.2018 йилдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган товарлар харид қилинади. Нотурар жойни ижарага олиш, шу жумладан унинг таъминоти учун фойдаланиш харажатлари шартнома бажарувчиси томонидан товарларни ортиш (тушириш), сақлаш бўйича қўшимча хизматларни амалга оширишни назарда тутмайди (Рўйхатнинг 14-б.).

Давлат буюртмачиси томонидан ижрочи (ижарага берувчи) тақдим этадиган қўшимча хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузилишига йўл қўйилади. Бироқ нотурар жой ижарасининг умумий суммасидан 10% лимитга риоя қилган ҳолда, давлат харидлари тўғрисидаги тўғридан-тўғри тузилган алоҳида шартнома бўлиши лозим (Рўйхатнинг 29-б.).

Тўғридан-тўғри алоҳида шартнома бўйича аввал етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) билан боғлиқ хизматларни амалга оширишни назарда тутувчи Рўйхатнинг 4 ва 5-бандлари давлат буюртмачиларининг аралаш элементларсиз тўғридан-тўғри алоҳида шартномаларни тузиш мажбуриятини билвосита тасдиқлайди.

 

Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика