Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Мақомни йўқотмаслик учун ходимлар сонини оширманг

 

Йил бошида ташкилотдаги ходимлар сони 48 кишини ташкил қилган (кичик бизнес, қурилиш, бунда 50 кишига рухсат берилади). Йил давомида олий ўқув юртлари ва лицейларининг тўрт талабаси ишга қабул қилинган (умумий ходимлар сонининг 50%гача ходимларни қабул қилишимиз мумкин), ходимлар сони 52 тага етган. Декабрь ойида ФҲШ бўйича яна иккита ходимни ишга олиш режалаштирилган.

Ходимлар сони 54 нафар бўлганда, йил якуни бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони 50 нафар бўлиши лозим бўлган кичик корхоналар учун ходимлар сонини ошириш ҳисобланмайдими? 

 

Ходимлар сонини ошиб кетиши йил якуни бўйича ходимлар сонига қараб эмас, балки бутун йил учун ходимларнинг ўртача сонига қараб чиқарилади.

Кичик тадбиркорлик субъектининг мақомини белгилаш учун асосий фаолият тури бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони инобатга олинади («Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-м. 3-қ.; Классификация, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова; АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-б.).

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонига меҳнат шартномалари, ФҲШ тузилган барча ходимлар киритилади, ФҲШ бўйича хизматлар кўрсатадиган, ишларни бажарадиган якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно. Шунингдек унитар корхоналар, филиаллар ва ваколатхоналарнинг ходимлари ҳам ҳисобга олинади (2858-сон Низомнинг 2, 3-б.).

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш формуласи қонун ҳужжатларида белгиланган (Низомнинг 2, 3-боблари). Ходимлар сонини аниқлашда битирувчиларни ишга қабул қилишдаги имтиёзлар ҳам ҳисобга олиниши лозим (28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармон).

Шу тариқа, йил якунларига кўра формула бўйича ҳисобланган ходимларнинг ўртача сони белгиланганидан (сизнинг корхонангиз бўйича 50 кишидан) ортиқча бўлса, корхона кичик бизнес субъекти мақомини йўқотиши мумкин. Мазкур ҳолатда у ходимлар сони оширилган давр мобайнида қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар ва ҳуқуқлардан маҳрум бўлади (Қонуннинг 5-м. 7-қ.).

Прочитано: 304 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика