Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 50 / ҚҚС ҳақида

Воситачи орқали экспорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Корхона товарларни воситачи орқали экспорт қилганда ҚҚС бўйича ҳисобга олишни қандай тўғри қўллашни «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: 

 

– Товарлар экспорти воситачи (ишончли вакил) орқали амалга оширилган тақдирда, экспорт қилувчи учун ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби, худди унинг ўзи товарларни экспорт қилгани каби бўлади – келиб тушган валюта тушуми ҳисобга олинади. Ягона фарқ шундан иборатки, агар воситачилик (топшириқ) шартномаси тушум воситачининг ҳисобварағига келиб тушишини назарда тутса, ҚҚС воситачининг ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг суммаси улушида ҳисобга олинади (СК 266-м. 1-қ. 3-б.).

Шунингдек, воситачи реализация қилишда товар қийматига ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллайди, сабаби ўзининг эмас, балки комитентнинг (ишонч билдирувчининг) товарини реализация қилади. Ўзининг воситачилик ҳақи суммасига эса ўзида қўлланилаётган солиқ солиш тизимига мувофиқ ҚҚС солади (ёки солмайди).

 

Ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китобида, воситачилик шартномасида назарда тутилган ҳисоб-китоб шартларидан қатъи назар, валюта тушумининг барча суммаси ҳисобга олинади. Ушбу суммани тасдиқлаш учун воситачи комитентга (ишонч билдирувчига) ўзининг банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумини тасдиқловчи банк кўчирмалари нусхаларини тақдим этиши керак.

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона маҳсулот ишлаб чиқаради ва уни воситачи орқали реализация қилади. Ишлаб чиқариш учун у материалларни импорт қилган, уларнинг божхона расмийлаштирувида 15 000 минг сўм миқдорида ҚҚС тўланган.

Ҳисобот ойида ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинадиган маҳсулотни экспортга реализация қилишдан олинган тушум, воситачининг ҳисоботига биноан 30 000 АҚШ долларини ташкил этди. Бунда ҳисобот ойининг сўнгги кунига воситачининг банк кўчирмаларига асосан сотиб олувчилар фақатгина 24 000 АҚШ долларини тўлашган, яъни тушум суммасининг ­80%и (24 000 / 30 000 х 100). Комитентнинг банк ҳисобварағига воситачининг ҳақи чегириб ташланган сумма – 21 600 АҚШ доллари келиб тушди. Бунга қарамай, келиб тушган тушумнинг улуши ҳисоб-китобида комитент 24 000 АҚШ долларини ҳисобга олиши керак. Бинобарин, у 12 000 минг сўм (15 000 х 80%) миқдоридаги «импорт» ҚҚСни ҳисобга олади.

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) товарларни воситачи орқали экспорт қилиш бундай акс эттирилади (юклаб жўнатиш кунида АҚШ долларининг МБ томонидан белгиланган курси = 10 000 сўм):

товарларни экспортга реализация қилишдан олинган ҳисобот ойидаги валюта тушуми реализация қилиш пайтида МБ курси бўйича сўмда (300 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 2-«Солиқ даврида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари» иловасининг 041-сатри 3-устунида;

воситачининг ёки экспорт қилувчининг ўзининг ҳисобварағига (воситачилик шартномаси шартларига боғлиқ ҳолда) ҳисобот ойида товарларни экспорт қилишдан валюта тушуми реализация қилиш пайтида МБ курси бўйича сўмда (240 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0411-сатри 3-устунида;

ҳисобот ойида товарларни экспорт қилишдан келиб тушмаган валюта тушуми реализация қилиш пайтида МБ курси бўйича сўмда (60 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0412-сатри 3-устунида;

валюта тушуми бўйича маълумотлар ўсиб борувчи якун билан, шу жумладан – банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушуми бўйича маълумотлар, шунингдек тушумнинг салмоғи (80%) автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига 7-«Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловасининг 0104, 01041 ва 01042-сатрларида акс эттирилади;

7-илованинг 01042-сатрида ҳисобланган валюта тушумининг тушган салмоғидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасининг 04031-сатрида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси (12 000 минг сўм) автоматик тарзда ҳисобланади;

валюта тушуми тўлиқ ҳажмда келиб тушмаганлиги туфайли ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммаси (3 000 минг сўм) автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 04032-сатрида акс эттирилади.

Тушумнинг қолган суммаси (6 000 АҚШ доллари) келиб тушган тақдирда кейинги солиқ даврларида уни реализация қилиш пайтида МБ курси бўйича сўмда (60 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0413-сатри 3-устунида кўрсатиш лозим.

Прочитано: 339 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика