Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%

 

Қарор 2020 йилдаги пул-кредит сиёсати юмшатилишининг иқтисодиётга таъсирини сақлаб қолиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 2021 йилнинг I ярмида иқтисодий фаоллик тикланишининг давом этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда инфляциянинг 2021 йилга мўлжалланган йиллик 10%дан паст оралиқ мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради. 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Жорий йилнинг ноябрь ойида инфляция даражаси пасайишда давом этди ва йиллик 11,3%ни ташкил этди. Шунингдек, ёз мавсумида нархлар ўсишининг сезиларли секинлашишидан сўнг сентябрь ойининг охиридан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг маълум даражада тезлашиши кузатилди.

Асосан мева-сабзавотлар нархларининг мавсумий ўзгариши ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таклифидаги узилишлар ва суст рақобат шароитлари ушбу товарлар нархларининг ўсишига олиб келди. Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши йиллик ҳисобда 16,3%ни ташкил этди. 

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархларининг ўсиш суръатлари эса умумий инфляциядан сезиларли даражада паст бўлиб, мос равишда 8,3% ва 6,5%ни ташкил этди.

Натижада йиллик базавий инфляция даражаси секинлашишда давом этиб, 11,5%гача пасайди.

Иқтисодий фаоллик. Жорий йил 10 ойлиги якунларига кўра, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бир қатор асосий кўрсаткичлари яхшиланишда давом этди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши 1,6%ни ташкил этган бўлса (январь–сентябрь ойларидаги пасайиш 2,7%), чакана савдо айланмасининг ижобий ўсиш кўрсаткичлари 1,2% даражасигача тикланди. Хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида бажарилган ишлар ҳажми ўсиши мос равишда 2,2% ва 9,1% даражасида бўлди.

Пул-кредит шароитлари. Жорий йилнинг ноябрь ойида иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолди. Банклараро пул бозорининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ноябрь ойида Марказий банк асосий ставкасидан кичик ижобий спред билан 14,1%ни ташкил этди. 

Прогнозлар ва хатарлар. Келгуси ойларда иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарлар эҳтимоли паст даражада сақланиб қолмоқда.

Асосий хатарлар озиқ-овқатлар бозоридаги қисқа муддатли тенденциялар билан боғлиқ. Мавсумий омиллар, рақобат шароитлари, шунингдек, жаҳон озиқ-овқат бозорлари конъюнктураси таъсирида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг қимматлаши ҳам бор.

 

norma.uz

Прочитано: 635 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика