Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 50 / Солиқ солиш

Бузилаётган уй ўрнига бериладиган квартиралар – бепул бериш эмас

 

Хусусий корхона эски 2 қаватли турар жой ўрнида янги кўп қаватли турар жой қуряпти. Ҳокимнинг қарорига мувофиқ қурилаётган 24 квартирадан 12 таси ва 3 та дўкон эски турар жойда яшаганларга тўлиқ битказилиб текин берилиши лозим. Бериладиган квартиралар майдони аввалги турар жой эгаларига тегишли бўлган майдондан ортиқ бўляпти.

Аввал биз ЯСТни тўлардик, янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишимиз харажатларни кескин ошириб юборди. Пандемия даврида уй-жойга бўлган талаб кескин камайиб, нархлар анча тушиб кетди. Квартираларни текин беришдан даромад юзага келмайди ва буни реализация қилиш деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. СКнинг 239-моддасига мувофиқ ушбу квартираларга ҚҚС солинмаслиги керак деб ҳисоблаймиз.

1. Қурувчи уйлари бузилаётган мулкдорларга бериладиган квартиралар қийматига ҚҚС солмасликка ҳақлими?

2. Аввалги уй-жой мулкдорларида бериладиган ортиқча майдон қиймати солиқ солинадиган даромадни юзага келтирадими? Агар келтирса, ким томонидан бюджетга ЖШДС ўтказилади? 

 

1 Йўқ, қурувчи бузилган турар жой мулкдорларига бериладиган тайёр маҳсулотига (квартираларга) ҚҚС солмасликка ҳақли эмас.

СКнинг 239-моддасида ҳақиқатдан ҳам қуйидаги норма келтирилган: товарларни (хизматларни) бепул бериш, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади.

Бундай бериш ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Бунда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашнинг барча жиҳатлари бордек туюляпти. Квартиралар ҳақиқатда текин берилаётган бўлса, ушбу қоидаларни кўриб чиқиш мумкин бўлар эди.  Аслида бундай бўлмаяпти. Бузилган уй-жойлар ўрнига мулкдорларга қурувчи томонидан квартиралар ҳадя қилинмаяпти, текин берилмаяпти. У айирбошлашни амалга оширади. Мулкдорлар олдидаги мажбуриятларининг ўрнига уларга квартираларни беради.

Бу ҳақда Уй-жой кодексида қайд этилган: фуқаролар мулкида бўлган квартиралар бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ёки бузилаётган квартиранинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади (УЖК 27-м.).

Яъни қурувчи аввал мулкдорлар билан бузилаётган уй-жойнинг бозор қийматини аниқлаштириб тасдиқлаб олиши лозим. Сўнгра ўзининг ҳисобида ушбу қийматни сўндириш бўйича мажбуриятларини уй-жой таннархини ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда сўндиришни акс эттириши керак (жалвалнинг 1-сатри).

Шу тариқа, сиз кўрсатган операцияда текин бериш мавжуд эмас. Бу ўхшаш бир турдаги мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланган тайёр маҳсулотни реализация қилиш операциясидир (жадвалнинг 4-сатри).

Товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда ўтказилишига ҚҚС солинади (СК 239-м. 1-қ. 1-б., ­247-м. 3-қ.).

 

2 Сиз бузилган турар жой майдонига нисбатан берилаётган квартираларнинг ортиқча майдони тарзидаги даромадлар ҳақида сўраяпсиз. Бу савол нотўғри.

Уй-жой кодексининг 27-моддасида шундай дейилган:

● тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади;

● берилаётган уй-жойнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ уй-жой берилган пайтдан эътиборан 5 йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим.

Қурувчи томонидан мулкдорга бузилганига нисбатан бозор қиймати юқорироқ бўлган квартира бериладиган бўлса, мулкдор 5 йил мобайнида ушбу фарқни компенсациялаши лозим. Компенсация назарда тутилмаган бўлса, мулкдорда моддий наф тарзидаги даромад:  ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товарларни (квартираларни) солиқ тўловчиларга реализация қилиш нархи ҳамда шу товарларнинг (квартираларнинг) ҳисоблаб чиқарилган қиймати ўртасидаги салбий фарқ юзага келади (СК 376-м. 1-қ. 3-б.). Бу даромад бўйича СКнинг 378-моддасида имтиёзлар назарда тутилмаган. Унга ЖШДС солиниши лозим.

Қурувчи даромад тўлаш манбаи сифатида ЖШДСни ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши ҳамда ДСИга Ҳисоб-китобни тақдим этиши лозим (жадвалнинг 5-сатри). Бироқ мазкур ҳолатда солиқ агентида солиқ ушлаб қолиш мумкин бўлган пуллик тўловлар мавжуд эмас. Бундай вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, Солиқ кодексида қуйидагилар кўрсатилган:

● ўзи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида солиқни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда солиқ тўловчи декларация бўйича солиқ тўлаши шарт (СК 387-м. 2-қ.).

Қурувчи солиқ агенти сифатида мулкдорнинг моддий наф тарзидаги суммасини Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида ва 0121-«шундан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар» сатрида кўрсатиши лозим (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бухгалтерия проводкалари қуйидагича акс эттирилади:

 

N

 

Хўжалик
операциясининг
мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма (шартли, млн сўм)

 

дебет

 

кредит

 

1

 

Бузиладиган уй-жойни улар ўрнида қуриладиган квартираларга айирбошлашга оид келишувга кўра мулкдорлар олдидаги мажбуриятлар акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6290-«Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар»

 

100

 

2

 

Тайёр маҳсулот – эскисининг ўрнида барпо этилган янги квартиралар эгаларига реализация қилинди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

120

 

3

 

Реализация қилишга ҚҚС ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

18

 

4

 

Мажбуриятларнинг ўзаро ҳисоб-китоби акс эттирилди

 

6290-«Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

100

 

5

 

Мазкур ҳолатда қурувчининг харажатларига киритиладиган мулкдорнинг ЖШДС солинадиган даромади акс эттирилди

(120 + 18 – 100)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

38

 

 

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 102 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика