Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 50 / Солиқ солиш

Тўлиқ амортизацияланган бинога мол-мулк солиғи солинадими

 

Бинонинг қолдиқ қиймати нолга яқинлашмоқда. Тўлиқ амортизацияланган бинолар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўланадими? «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди: 

 

– Кадастр органларида мулкий ҳуқуқи рўйхатдан ўтказиладиган бинолар мол-мулк солиғи солинадиган объектлар ҳисобланади (СК 411-м. 1, 2-б.).

Солиқ базаси бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидир. Бироқ тўлиқ амортизацияланган бино бўйича мол-мулк солиғи унинг 3 йилда камида бир марта аниқланадиган қайта баҳоланган (бозор) қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади (СК 412-м. 1-қ. 1-б.).

Балансида яқин кунларда тўлиқ амортизацияланадиган бинолар мавжуд бўлган корхоналар солиқ солиш мақсадларида уларнинг бозор қийматини олдиндан белгилаб олишлари лозим. Бу жуда муҳимдир, сабаби юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисобот йили мобайнида бўнак тўловлари орқали тўлайдилар (СК 417-м. 4-қ.).

Солиқ тўловчилар томонидан жорий йил учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома кўчмас мулк объекти жойлашган жойдаги солиқ органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

янги ташкил қилинганлари – давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай;

солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган юридик шахслар – солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай;

қолганлар – жорий солиқ даврининг 10 январигача (СК 417-м. 5-қ.).

 

Бўнак тўловлар суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади (СК 417-м. 9-қ.).

Жорий йилда бино тўлиқ амортизацияланишини билган ҳолда кўчмас мулкнинг бозор қийматини ҳисобга олиб бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш лозим. Бу йиллик солиқ суммасини бир йил мобайнида тенг улушларда тўлаш имконини беради.

Қонун ҳужжатларида мол-мулк солиғи солиш мақсадларида бинонинг қайта баҳоланган қиймати қандай аниқланиши белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, сиз буни мустақил равишда ёки баҳоловчи ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширишингиз мумкин. Иккинчи вариантда бозор қиймати ишончли ва тўғри аниқланиши назарда тутилади.

 

Йил бошида бозор қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этган бўлсангиз, аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишингиз ҳамда йилнинг қолган даврлари бўйича тўловларга тузатиш киритишингиз лозим.

Ҳисобот йили якунлари бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби кўчмас мулк жойлашган жойдаги солиқ органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СК ­417-м. 2, 3-қ.).

 

Қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 31 декабригача бўлган даврда мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган:

кичик тадбиркорлик субъектлари;

● бозорлар ва савдо комплекслари;

● кинотеатрлар;

● умумий овқатланиш корхоналари;

● жамоат транспорти корхоналари;

● спорт-соғломлаштириш муассасалари;

йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (18.05.2020 йилдаги ­ПФ-5996-сон Фармоннинг 1-б.; 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 7-б. «а» кичик б.).

Прочитано: 486 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика