Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 50 / Солиқ солиш

Ижара бўйича имтиёзлар кимларга берилган

 

Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон) билан 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахсларга имтиёзлар тақдим этилган. Уларнинг амалда қўлланилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этиладими деган саволни келтириб чиқарди. Buxgalter.uz Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида қуйидаги саволларга тушунтириш олди:

кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадга, агар норезидент жисмоний шахсга шундай даромад тўланадиган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинми;

бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам тааллуқлими? 

 

– 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилади. Мол-мулкни (бинолар ва автомобиль транспортини) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади. Ижарага берувчиларга 2020 йилда ижара тўлови миқдорларини камайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш тавсия этилади (ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-б. «а» кичик б.).

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар ҳисобланади (СК 30-м.).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, ПФ-6029-сон Фармон билан тақдим этилган имтиёзлар жисмоний шахсларга татбиқ этилади, бунда «резидент» ва «нерезидент» тушунчалари фарқланмайди.

ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида кўрсатилган ЖШДС бўйича солиқ имтиёзи ҳамда солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилиши чет эл фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Прочитано: 94 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика