Norma.uz

Ширкат олдинги йилларнинг қарздорлигини қайтариб ола биладими?

 

Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятида эски бир муаммо бор эди, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши билан унинг ҳал этилиши янада қийинлашди. Гап шундаки, яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг кўплаб мулкдорлари илгари умумий мол-мулкни сақлаш ишида иштирок этмас эдилар. Ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда уларнинг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни амалга ошириш мажбурияти ўрнатилган эди. Фуқаролик кодекси (211-м.), Уй-жой кодекси (16-1-м.), Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги Қонунга (17-м.) биноан ҳам бундай жавобгарлик улар зиммасига юклатилган. 

 

Илгари яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари УМШ аъзолари ҳисобланмаган. Ширкат билан муносабатлардаги мажбуриятлар уларда мажбурий тарзда тузилиши лозим бўлган шартномалар асосда юзага келар эди. Яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг кўплаб мулкдорлари ортиқча харажатлардан қочиб, қандай бўлмасин бундай шартномани тузмаслик йўлларини қидирар эди. Айрим ширкатлар у билан шартнома тузилишига ҳатто суд йўли билан бўлса ҳам эришган бўлса, айримларининг ҳаракатлари бесамар кетган.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги янги Қонун турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларини ҳуқуқий мақомда тенглаштириб қўйди – улар ҳам, булар ҳам УМШ аъзолари бўлишди. Жойларнинг барча мулкдорлари 2020 йил 1 августдан бошлаб мажбурий бадалларни киритишлари шарт (17-м., 30-м. 5-қ.).

Лекин олдинги ишлар нима бўлади? Қонун қайтар кучга эга эмас. Ширкатларнинг яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига олдинги даврлар учун тўланмаган маблағлар бўйича талабнома қўйишга асоси борми? Бор.

Умумий харажатларда иштирок этиш тартиби ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддаси билан белгиланган эди: бу ширкат билан тузилиши мажбурий бўлган шартнома шартларига кўра амалга оширилган. Фуқаролик кодексининг 377-моддасига кўра шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф (айни вақтда – яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори) шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга (ширкатга) тўлаши керак. Бироқ савол туғилади: зарар нималардан иборат ва уларни қандай ҳисоблаб чиқиш мумкин?

ФКнинг 14-моддасига мувофиқ олинмай қолган даромадлар ҳам зарар ҳисобланади. Яъни Қонун талаблари бузилмаган тақдирда бир тараф (УМШ) олиши мумкин бўлган фойда. Айни вазиятда – ширкатнинг УМШнинг умумий мол-мулкини лозим даражадаги техник, санитария ва эстетик жиҳатдан сақлаб туриш мажбуриятларини бажариши учун яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдоридан оладиган пул маблағи ҳақида гап кетмоқда.

ФКнинг 1-моддасида мустаҳкамланган фуқаролик муносабатларида иштирокчиларнинг тенглиги тамойилидан келиб чиқилганда умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг тенглиги уни сақлаш бўйича мажбуриятлар тенглигини назарда тутади. Шундан келиб чиқадики, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори уларни сақлаш бўйича харажатларни камида турар жой мулкдорлари билан тенг равишда кўтаришга мажбурдир. Мана шундан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган мажбурий бадаллар миқдорига мувофиқ тарзда УМШнинг олинмаган даромадлари суммаси ҳисоб-китоб қилинади ҳамда 2020 йил 1 августга қадар (кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги Қонун кучга кирган сана) ширкатнинг зарарларини қоплаш тўғрисидаги (лекин қарздорликни ундириш тўғрисидаги эмас) даъвонинг баҳоси белгиланади. Зарарларнинг умумий суммаси даъвонинг баҳосини ташкил этади.

Олдинлари мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида мулкдорларга нисбатан даъво билан чиққан ширкатлар давлат божини тўлашдан озод этилган эди. Эндиликда «Давлат божи тўғрисида»ги янги Қонунга биноан улар божни умумий асосларда тўлашади. Натижада УМШлар судга камроқ мурожаат қиладиган бўлди. Айни вақтда ширкатлардаги қарздорликлар ҳажми юқорилигича қолаётир. Даъволар сонининг камайишига кредит маблағларини сўндириш ва УМШ ҳисобрақамларида эркин пул маблағларининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлган, давлат божини тўлаш эса кўплаб УМШлар учун осон иш эмас.

Шулардан келиб чиқиб, даъво аризаларида давлат божи тўланиши муддатини, уни тўлашни айбдор шахснинг зиммасига юклаган ҳолда ишнинг охиригача ҳал бўлишига қадар узайтириб бериш сўралади, чунки даъвогарда бунинг учун маблағ мавжуд бўлмайди.

Прочитано: 336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика