Norma.uz

Экспортга кўмаклашадиган савдо-ахборот портали иш бошлади

 

Ўзбекистонда агро – озиқ-овқат соҳасидаги барча маҳсулот етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчилар учун минтақавий ҳамда халқаро бозорга воситачиларсиз, мутлақо бепул чиқиш имконини берадиган «rural-cluster.org» савдо-ахборот портали ишга тушди. 

 

Портал «Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг органик хўжаликлари ҳамда ўрмон маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларида кенгайтириш ва ривожлантириш» лойиҳаси – «ELSOFP CA» доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, Европа комиссияси томонидан молиялаштирилади.

– Ушбу ахборот ресурси лойиҳа иштирокчилари бўлган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ўрмон хўжалигида ёғочсиз материалларни ишлаб чиқариш тизимида ижобий ўзгаришлар учун шароит яратади, – дейди Европа Иттифоқи вакили Шарлотта Адриан. – Бу ўзгаришлар табиий ресурслар, хусусан, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва яйлов ерларини барқарор бошқаришни таъминлайди. Натижада атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирларни камайтириш, иқтисодиётнинг жадал усулларидан фарқли ўлароқ, табиий биохилма-хилликни оширишга хизмат қилади.

Платформа ҳамма учун очиқ. Интернет портали бир нечта бўлимдан иборат бўлиб, савдо-сотиқ қисмида харидорлар ва ритейл вакиллари учун кенг кўламдаги маҳсулотлар тақдим қилинади. Бу бўлимда фермер ва ўрмон хўжаликларининг жойлашуви ҳақида маълумотлар, ишлаб чиқарувчилардан қизиқарли таклифлар олиш, харидорларни излаб топиш, улар билан онлайн боғланиш хизматлари йўлга қўйилган.

Агар ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини экспорт қилиш тажрибасига эга бўлмаса, у ҳолда, порталнинг ахборот қисми асқотади. Унда халқаро стандартларни татбиқ этиш ва барча керакли экспорт ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ўқув маркетинг қўлланмалар, экспорт бўйича фойдали материаллар мавжуд. Улардан фойдаланишда ҳеч қандай чекловлар киритилмаган бўлиб, портал барча учун бирдек очиқ.

Шунингдек, фойдаланувчилар мазкур платформада халқаро савдо жараёнларида иштирок этиш билан бирга, мутахассислардан зарур маслаҳат, экспортни бошлаш ва савдони йўлга қўйишда кўмак олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, сотувчи ва харидорни бир-бири билан боғлашга хизмат қиладиган онлайн платформа ҳар икки томон манфаатларини бирдек ҳимоя қилган ҳолда сифатли савдо-сотиқ алоқаларини олиб бориш ҳамда Ўзбекистон маҳсулотларининг хорижга экспорт ҳажмини оширишга кенг йўл очади.

 

ЎзА.

Прочитано: 578 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика