Давлатимиз томонидан юзага келган мураккаб вазиятда бизнесга турли солиқ енгилликлари таклиф қилинмоқда. Президентимизнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилди.
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги Фармонларида акс этган:
1) «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон);
2) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон);
3) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон);
4) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон).
Ушбу ҳужжатлардан қайси бири сиздаги аниқ вазият учун тўғри келади? Қуйида таклиф қилинаётган жадвал кичик корхоналарга тақдим этилган солиқ имтиёзларини қўллашда ёрдам беради.
Корхона битта мезон – ходимларнинг ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлар бажараётган шахсларнинг ўртача йиллик сони бўйича кичик бизнесга киради. Бу сон ўтган 2019 йил якунлари бўйича аниқланади. Ушбу сонни Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичида белгиланган чекланган кўрсаткичлар (ВМнинг 28.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) билан солиштириш лозим.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида бизнесга солиқ солиш унинг айланмасига боғланган. Шу боис солиқ имтиёзлари ҳам 2 та гуруҳга ажратилган:
Кичик корхоналар
|
|
1 млрд сўмгача айланма билан
|
1 млрд сўмдан ортиқ айланма билан
|
Мол-мулк солиғи
|
|
1. Мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади: ● 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда барча кичик корхоналар (ПФ-5996-сон, 1-б.); ● 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар кичик корхоналар – туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар (ПФ-5978-сон 4-б. «а» кичик б.). 2. Ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади: ● ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммалари; ● 2020 йил 15 май ҳолатига мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари (ПФ-5996-сон, 2-б.). 3. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш тўхтатилади (ПФ-5978-сон 4-б. «в» кичик б.). 4. Кичик корхоналарга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5969-сон, 7-б.). 5. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган кичик корхоналарга солиқ органларини оддий хабардор қилган ҳолда мол-мулк солиғини 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5978-сон, 6-б.). Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга (ПФ-5986-сон, 5-б.). 2020 йилда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари СКнинг 415-моддасида белгиланган. |
|
Ер солиғи
|
|
1. Ер солиғини тўлашдан озод қилинади: ● 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда барча кичик корхоналар (ПФ-5996-сон, 1-б.); ● 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар кичик корхоналар – туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар (ПФ-5978-сон 4-б. «а» кичик б.). 2. Ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади: ● ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммалари; ● 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари (ПФ-5996-сон, 2-б.). 3. Тўхтатилади: ● 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан ер солиғи оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш тўхтатилади (ПФ-5978-сон 4-б. «в» кичик б.). ● карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган кичик корхоналар томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш (ПФ-5978-сон 15-б. 9-хатбоши). 4. Кичик корхоналарга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5969-сон, 7-б.). 5. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган кичик корхоналарга солиқ органларини оддий хабардор қилган ҳолда ер солиғини 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5978-сон, 6-б.). Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга (ПФ-5986-сон, 5-б.). 2020 йилда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари СКнинг 429-моддасида белгиланган.
|
|
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
|
|
1. Қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50%га пасайтирилади (ПФ-5969-сон, 5-б «в» кичик банди).
2. Кичик корхоналарга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5969-сон, 7-б.).
3. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган кичик корхоналарга солиқ органларини оддий хабардор қилган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5978-сон, 6-б.).
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга (ПФ-5986-сон, 5-б.).
2020 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонуннинг 11-иловасида белгиланган. |
|
Ижтимоий солиқ
|
|
1. Ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача камайтирилади: ● 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда – кичик корхоналарга, бундан акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар мустасно (ПФ-5996-сон, 4-б.); ● 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар кичик корхоналар – туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар (ПФ-5978-сон 4-б. «а» кичик б.).
2. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган кичик корхоналарга солиқ органларини оддий хабардор қилган ҳолда ижтимоий солиқни 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5978-сон, 6-б.).
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга (ПФ-5986-сон, 5-б.). |
|
Айланмадан олинадиган солиқ
|
|
1. 2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромад солиққа тортилмайди (ПФ-5978-сон 15-б. 8-хатбоши).
2. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига ва уларнинг бўлинмаларига, шунингдек, ҳокимликлар томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) солиқ солиш объектига киритилмайди (ПФ-5986-сон 1-б. «а» кичик б.). |
|
3. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган кичик корхоналарга солиқ органларини оддий хабардор қилган ҳолда мол-мулк солиғини 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5978-сон, 6-б.). Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга (ПФ-5986-сон, 5-б.).
|
|
Фойда солиғи
|
|
|
1. Тўловчилар фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича талабларни бекор қилган ҳолда, 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб солиқ бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга (ПФ-5978-сон, 15-б. 10-хатбоши). 2. Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди (ПФ-5978-сон, 11-б.). 3. 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар солиқни ҳисоблаб чиқаришда: ● «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига ва уларнинг бўлинмаларига, шунингдек, ҳокимликлар томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари, товарлар (хизматлар) чегириладиган харажатлар сифатида қаралади; ● лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда (кечиктириш берилган даврдаги) жами даромад таркибига киритилмайди (ПФ-5986-сон, 1-б. «а», «г» кичик б.). |
Қўшилган қиймат солиғи
|
|
|
1. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўлланади (ПФ-5978-сон 15-б. 11-хатбоши). 2.2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига ва уларнинг бўлинмаларига, шунингдек, ҳокимликлар томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод этилади (ПФ-5986-сон 1-б. «а» кичик б.).
|
Акциз солиғи
|
|
2020 йилнинг охирига қадар қуйидагиларга амалдаги ставкалар сақланиб қолинади: ● спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи; ● бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи (ПФ-5978-сон 7-б.). Акциз солиғи ставкалари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 8-иловада белгиланган.
|
|
Божхона божлари
|
|
1. 2020 йил 31 декабрга қадар 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади (ПФ-5978-сон 1-б.).
2. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан (божхона божи, акциз солиғи ва ҚҚС) озод этилади (ПФ-5978-сон 16-б.).
3. Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди (ПФ-5978-сон 16-б.).
4. Кичик корхоналарга товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилган (ПФ-5996-сон, 3-б.).
5. Божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилган (ПФ-5996-сон, 3-б.). |
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
|
|
1. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортишдан озод қилинади (ПФ-5969-сон, 6-б.).
2. 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (ПФ-5986-сон, 1-б. «б» кичик б.).
3. 2020 йилда ходимга тўланадиган, ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади (ПФ-5986-сон, 2-б.). |
|
Умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим
|
|
25%га камайтирилади (ПФ-5969-сон, 5-б. «а» кичик б.).
|
|
Туристик (меҳмонхона) йиғими
|
|
2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади (ПФ-5969-сон, 5-б. «а» кичик б.).
|
|
Солиқ маъмуриятчилиги соҳасида имтиёзлар
|
|
1. 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун кичик корхоналарга жарималар қўллаш тўхтатилади (ПФ-5969-сон, 8-б.).
2. 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрилмайди (ПФ-5969-сон, 8-б.).
Пеня миқдори СКнинг 110-моддасида белгиланган.
3. 2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно (ПФ-5969-сон, 10-б.).
Солиқ аудитидан ўтказиш тартиби СКнинг 140-143-моддаларида белгиланган.
4. Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади (ПФ-5978-сон, 15-б. 6-хатбоши).
5. Кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади . Солиқ органларига 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олиш топширилди. Солиқ тўловчиларга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди (ПФ-5996-сон, 5-б.).
|
Изоҳ.
Материал эълон қилинган санада базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 223 000 сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўм.
Жорилла АБДУЛЛАЕВ,
«Norma» МЧЖ етакчи эксперти.