Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Жавоб берамиз

ТМЗни бепул беришда ҚҚС

 

Корхона колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Коронавирус пандемияси даврида корхона раҳбариятига ушбу корхоналар жойлашган ҳудуддаги маҳалла қўмиталари вакиллари, шунингдек бошқа маҳалла қўмиталари ва жамғармалари вакиллари кам таъминланган оилаларга молиявий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишни сўраб мурожаат қилишмоқда. Корхонамиз томонидан имконият даражасида пул маблағлари ўтказиш орқали (турли жамғармаларнинг банкдаги ҳисобрақамига) ва натура шаклида (сотиб олинган маҳсулотлар ва ўзи ишлаб чиқарган колбаса маҳсулотларини маҳалла қўмиталарига муҳтож оилаларга бепул бериш учун жўнатяпти) ёрдам кўрсатилмоқда.

1. Маҳалла қўмиталари, «Саховат ва кўмак» фонди ва бошқа фондларга бепул берилаётган, олинган ТМЗ ва колбаса маҳсулотлари бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади?

2. Бундай бепул беришда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? Маҳалла қўмитасидан ва фондлардан ишончномани талаб қилиш лозимми?

 

1 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига, «Саховат ва кўмак» фондига, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига, шу жумладан, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди):

● пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини

ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;

● товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди.

Табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади (СК 45-м. 1-қ.).

ТМЗни бепул бериш ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, тегишинча, маҳсулотлар сотиб олинганда, шунингдек бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хом ашё ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 3-б.).

Бироқ ушбу имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (маҳалла қўмиталарига) пул маблағлари ва ТМЗ беғараз берилган ҳолларда татбиқ этилмайди. Бундай бериш қуйидаги солиқ оқибатларини келтириб чиқаради:

● бундай харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК ­317-м. 18-б.);

● товарни бепул бериш ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади, шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар бундан мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши шартлари СКнинг 239-моддаси 3-қисмида келтирилган.

 


2 ПФ-5986-сон Фармонга мувофиқ рўйхатга киритилган фондлар ва жисмоний шахсларга товарларни бепул бериш ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли уларни беришда ҳисобварақ-фактура ҚҚСсиз ёзиб берилади.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига
(маҳалла кўмиталарига) ТМЗларни бепул беришга, агар бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган бўлса, ҚҚС солинади. Бинобарин, бунда ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда ёзиб берилиши лозим.

Қуйидагиларни тавсия этамиз:

ТМЗларни жисмоний шахсларга беришда қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш лозим, унда жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари, ТМЗ номи, миқдори, суммаси, ҚҚС ставкаси ва суммаси кўрсатилади, агар ҚҚСсиз берилаётган бўлса, бу ҳам кўрсатилиши лозим;

● ТМЗларни юридик шахсларга, шу жумладан фондларга ва маҳалла қўмиталарига беришда уларни олиш учун Товар-моддий қимматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштириладиган ишончномалар талаб этилиши лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 434 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика