Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Жавоб берамиз

ҚҚСни ҳар чоракда тўлаш учун айланма

 

Яқинда солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uz даги шахсий кабинетларига ҚҚСни ҳар чоракда тўлашга ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини ҳар чоракда тақдим этишга ўтилиши ҳақида билдириш хати жўнатилди. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларга 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача бўлган даврда ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилади.

ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлашни қўллаш учун бир ойдаги айланма ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ёки ҚҚСсиз 1 млрд сўмдан ошмаслиги лозим? 

 

– 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг ­4-банди «б» кичик банди).

Айланма Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­1-«Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловасининг 3-графаси бўйича 010-«Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари жами ((0101-сатр – ­0108-сатр) – 0109-сатр)» сатри ҳамда 020-«Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма» сатри суммаларидан олинади. Ушбу графа суммаси ҚҚСсиз акс эттирилади. Бинобарин, ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «б» кичик бандини қўллаш учун товарларни (хизматларни) ҚҚСсиз реализация қилиш бўйича ҳар ойлик оборотдан келиб чиқиш лозим.

Прочитано: 405 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика