Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Божхона

Санамай саккиз дема…

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. хорижий мамлакатдан олиб келинган умумий қиймати 286,5 млн сўмлик «MERCEDES BENZ ECONIC» чиқинди ташишга мўлжалланган юк автотранспорт воситасини божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида эвакуатор юк автотранспорт воситасига қайта жиҳозлагани аниқланди. Натижада фуқаро А.С. мазкур юк автотранспорт воситасини қалбакилаштириб, салкам 740 млн сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги маълум бўлди. Натижада, ноқонуний йўл билан мўмай даромадга эга бўлиш истагида амалга оширилган ҳаракати ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

 

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда навбатдаги ноқонуний ҳаракатнинг олди олинди. Соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.У. умумий қиймати 152,2 млн сўмлик «MERCEDES BENZ VIANO» йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасини ҳужжатларда ҳайдовчи ўриндиғи билан биргаликда ўриндиқлар сони 8 та деб нотўғри кўрсатилганлиги аниқланди. Аслида эса ўриндиқлар сони 6 та эканлиги тадбир иштирокчилари ҳамда мутахассислар томонидан аниқланди.

Натижада, салкам 522,7 млн сўм божхона тўловларидан имтиёз нотўғри қўлланилганлиги маълум бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли қарори талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётган тадбиркорлик фаолияти субъектлари 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган.

Прочитано: 436 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика