Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Божхона

Давлатга 311 млн сўм зарар етказилишининг олди олинди

 

Божхона органлари томонидан мамлакатимиз чегаралари орқали товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтиш, божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш, сифати кафолатланмаган маҳсулотларни олиб кириш каби қонунбузарлик ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.  

 

Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари божхона тўловларидан қочиш мақсадида юртимизга олиб кирилаётган товар-моддий бойликларнинг божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини фош этишди.

Жумладан, «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона постида хориждан пойтахтимиздаги МЧЖлардан бирининг номига келтирилган контейнер ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида контейнердаги юкларнинг кўрик тасвирлари билан унга тегишли ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовут борлиги маълум бўлди.

Ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 144,5 млн сўмлик 360 дона шиналар, 200 кг ион алмашинадиган смола ҳамда 456 кг камар қисқичлари каби товарлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қонунбузарлар бу ҳаракати билан салкам 75,7 млн сўм миқдоридаги божхона тўловларини четлаб ўтишга уринишгани маълум бўлди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда мазкур бўлим ходимлари томонидан хориждан пойтахтимиздаги корхона номига келтирилган темир йўл контейнерининг инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 448 млн сўмлик 10 минг 400 дона велосипед покришкаси, 1 000 дона арава ғилдираклари ҳамда 7 тонна электрод товарлари борлиги маълум бўлди.

Натижада дастлабки хисоб-китобларга кўра, давлат бюджетига 236 млн сўм зарар етказилишининг олди олинди.

Прочитано: 326 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика