Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 310-сон қарори билан қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2019 йил 9 октябрдаги ­ПҚ-4486-сон «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда белгиланишича, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари босқичма-босқич оширилади.

Сув хўжалиги вазирлигига 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан таклифларни «2021 йил учун Ўзбекистан Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини шакллантириш учун Молия вазирлигига тақдим этиш топширилди.

Ҳужжат билан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни онлайн режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади. Ушбу мақсадлар учун Давлат бюджети маблағлари ажратилади, хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашлари керак. Шунингдек улар сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритиш ва сувдан фойдаланишни тартибга солиш учун жавобгар бўладилар.

Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш учун кредитлар ажратиш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) ­эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 422 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика