Навоий шаҳрида яшайман. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланганидан кейин Қаршқадарё вилоятида яшайдиган набирамни меҳмонга таклиф қилмоқчиман.
Ота-онасиз ўзи келадиган вояга етмаганларни прописка қилиш ва ҳисобга қўйиш қандай амалга оширилади?
– Бошқа ҳудудлардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб ўтаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар қайд қилинган ота-оналарининг, васийларининг (ҳомийларининг) кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида амалга оширилади. Ота-оналарисиз келган ҳолларда эса жойидаги ички ишлар органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида қайд этилади.
Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойи бўйича ТШИИБ МваФРБнинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади (Низомнинг 4-1-банди, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 1-илова).