Қандай ҳолатларда паспортини йўқотган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилмайди?
– Паспортлар ўғирланган ҳолларда бу ҳақдаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларнинг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Шунингдек жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар (ёнғин, сув тошқини, зилзала ва бошқалар) оқибатида паспортлари йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва бу ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди (Низомнинг 35-7-банди, ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).