Norma.uz

Пенсионер ишдан бўшашни ортга сурганда

 

Корхона ходим пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Ходимга меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш тақдим этилган. Бироқ у огоҳлантиришни олгач, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Бундан кейин эса ишга чиққан ва бир ҳафта ишлаб яна касаллик варақасини очтирган. Огоҳлантириш муддатида 15 кунга жами 4 та меҳнатга лаёқатсизлик варақаси орада 5-6 кунлик танаффус билан расмийлаштирилган. Ҳозирги кунда ҳам унга касаллик варақаси очилган.

Мазкур ҳолатда иш берувчи нима қилиши лозим? 

 

– МКнинг 100-моддаси 7-бандига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари киритилмайди (МК 102-м. 6-б.).

Шу тариқа, сиз меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очилган бутун даврга огоҳлантириш муддатини узайтиришингиз ва ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашингиз лозим.

Таъкидлаш жоизки, қуйидаги ҳолларда бемор тегишли ТМЭКга юборилади:

  • айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз танаффус билан 12 ой мобайнида жами 6 ойни ташкил қилса (сил касаллиги бундан мустасно);
  • ногиронлик белгилалари аниқ кўриниб турган шахслар;
  • нохуш клиник прогнозли беморлар – кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб (Йўриқноманинг 22-банди, АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси касаллик узлуксиз кечганда 2 ойгача, танаффус билан кечганда 12 ой мобайнида жами 3 ойгача бўлган муддатга берилади (Йўриқноманинг 23-банди).

Иш берувчи ходимга касаллик варақасини берган даволаш муассасасига ёки поликлиниканинг юқори турувчи ташкилотига меҳнат лаёқатсизлик варақасини илова қилган ҳолда, текшириш учун унинг берилганлиги асослилиги масаласи юзасидан сўровнома юбориб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қонуний равишда берилганлиги ва расмийлаштирилганлигини текширишга ҳақли.

Прочитано: 457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика