35 ёшдаман, ҳанузгача оила қурмаганман. Паспортнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли уни алмаштиришда, паспорт столида оилавий ҳолати текширилади деб эшитганман.
Ҳақиқатда ҳам шундайми?
– Паспорт алмаштирилганда фуқарога ички ишлар органи томонидан янги паспорт унга илгариги паспортида мавжуд ва паспорт бериш вақтида амалда бўлган барча маълумотларни кўчирган ҳолда берилади. Паспортда фуқаронинг никоҳдан ўтганлиги ҳақидаги белги ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлмаганда, ички ишлар органи томонидан фуқаронинг никоҳдан ўтганлиги ҳолати шахснинг доимий рўйхатда турган жойидаги ёки охирги яшаган жойидаги (агар манзилигини ўзгартирган бўлса) ФҲДЁ бўлимидан маълумотларни олиш йўли билан текширилади. Фуқаронинг никоҳи мавжудлиги тўғрисидаги ФҲДЁ бўлимининг маълумоти паспортга никоҳдан ўтганлик ҳақидаги штампни қўйиш учу насос ҳисобланади (Низомнинг 24-1-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова).