Ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиш билан бир вақтда, 2020 йил 1 январга қадар очилган меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этиш лозимми?
– Ходимларга қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари очилган бўлса, уларни «ЯММТ» Идоралараро дастурий аппарат комплексида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказган ҳолда ҳамда 2020 йил бошидан янги ишга қабул қилинган ходимларга меҳнат дафтарчаларини харид қилмасдан рўйхатдан ўтказиш лозим.
Бу ҳолат ташкилотлар ЯММТда (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон; ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарори) ишлашга ўтишган ҳозирги пайтда Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган), шунингдек Меҳнат кодекси бекор қилинмаганлиги билан боғлиқдир. Ушбу ҳужжатларга ўзгартиришлар ҳам киритилмаган.