Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 20 / Божхона

Темир йўл йўловчиси 1,5 дақиқада божхона назоратидан ўтказилади

 

Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ томонидан 2.05.2020 йилда 3233-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ҳужжат матни «СБХ»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда). 

 

Жисмоний шахслар қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадларда товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтаётганда бир вақтнинг ўзида товарларни тақдим этган ҳолда декларациялайди.

Қиймати ёки миқдори Божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларнинг айрим турлари нормаларидан (Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон қарори билан тасдиқланган) ортиқ бўлган товарларнинг шу қисмига нисбатан божхона тўловлари солинади.

Жўнаб кетаётган ва кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш, одатда, белгиланган тартибда ўтказиш пунктлари хоналарида (кўрикдан ўтказиш залларида), шунингдек белгиланган ҳолларда – поездларда уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.

Багажнинг божхона расмийлаштируви темир йўл вокзаллари, станциялари юк багажи бўлинмаларининг белгиланган жойларида ва божхона органи томонидан белгиланадиган бошқа жойларда амалга оширилади.

Низомда барча турдаги божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун вақт меъёрлари белгиланган, хусусан битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш 1,5 дақиқа ичида, йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш зарурат бўлганда 30 дақиқа ичида амалга оширилади.

Йўловчиларнинг, шунингдек поезд бригадаси аъзоларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини расмийлаштириш белгиланган шаклда 2 нусхада божхона декларациясини расмийлаштирган ҳолда, божхона расмийлаштируви жойларида амалга оширилади.

Йўловчи ташиш поездида қўл юки ва багаж ташишнинг алоҳида қоидалари белгиланди. Хусусан, қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Темир йўл раҳбарияти бир вақтнинг ўзида битта темир йўл станциясига икки ва ундан ортиқ поезд таркибининг кириб келиши ёки чиқиб кетишини истисно қиладиган йўловчи ташиш поездларининг ҳаракат жадвали ишлаб чиқилишини таъминлаши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 483 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика