Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 20 / Солиқ солиш

ЭКИҲ қўлланилмайди 2020 йилда

 

2019 йилда ЖШДС бўйича имтиёзлар йил бошидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган.

Қандай солиқлар бўйича имтиёзларни ҳисоблаш йил бошидаги энг кам иш ҳақи миқдори қўлланилади?


– Бугунги кунда энг кам иш ҳақи миқдори тушунчаси мавжуд эмас. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига қуйидагилар жорий этилган (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 2-банди):

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори. МҲЭКМ 1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодасидир, белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади. Шунингдек меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳможлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади;

базавий ҳисоблаш миқдори. БҲМ солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини аниқлашда қўлланилади. Шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини аниқлашда қўлланилади;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори. Ушбу миқдор пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Солиқ кодексига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни ҳисоблашда МҲЭКМ қўлланилади. Бироқ 2020 йил 1 январдан бошлаб ушбу мақсадлар учун йил бошига МҲЭКМ қўлланилмайди.

Солиқ кодексида сумма солиқ даври учун МҲЭКМга каррали миқдорларда кўрсатилган бўлса, имтиёз суммаси календарь йил охирида белгиланган МҲЭКМ бўйича қайта ҳисобланади.

Тўловлар солиқ даврига боғлиқ бўлмаган ҳолда МҲЭКМга каррали миқдорларда ифодаланган бўлса, улар тўлов амалга оширилган ойдаги МҲЭКМдан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 495 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика