Раҳбарият ўриндошликда ишловчи ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам пулини тўлашга қарор қилди. Бундай моддий ёрдам пулига ижтимоий солиқ солинадими?
– Йўқ, ўриндошлик асосида ишловчи ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўланган моддий ёрдам пулига ижтимоий солиқ солинмайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромадлари бўлиб ҳисобланади (СК 377-м., 10-б.).
Ижтимоий солиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга солинади (СК 371-м., 403-м.,1-қ., 404-м., 1-қ.). Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ижтимоий солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди. Ушбу норма ходимга асосий иш жойидан ҳам, ўриндошлик асосида тўланган моддий ёрдамга ҳам тааллуқлидир.