Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 20 / Жавоб берамиз

Амортизация: ҳисоблашдаги хатоларни тузатамиз

 

Жамият (МЧЖ) НМА (товар белгиси) харид қилган. Аввалбошдан 10 йиллик фойдаланиш муддати кўрсатилган ҳолда кирим қилинган. Бироқ гувоҳномага мувофиқ товар белгиси 5 йилга тақдим этилган. Тегишинча, ўтган йиллар учун 10 йилни ҳисобга олган ҳолда амортизация ҳисобланган, аслида 5 йил учун ҳисобланиши керак эди. Амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усули қўлланилган.

НМАга амортизация нотўғри усулда ҳисобланганлиги оқибатида йўл қўйилган хатолик қандай тузатилади? 

 

– НМА фойдаланиш муддати 5 йил ўрнига 10 йил этиб белгиланганлиги натижасида НМА амортизацияси харажатлари камайтирилмаган. Харажатлар суммасини қўшимча ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш лозим.

Ўтган даврлар учун бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботларни тузишда йўл қўйилган хатоликлар улар аниқланган йилда тузатилади. Тузатишлар суммаси ҳисобот давридаги (сизнинг ҳолатда – 2020 йил) соф даромадга ёки зарарга киритилади. Жорий ҳамда ўтган йилдаги ҳисобот маълумотлари уларни бузиб кўрсатишлар аниқланган ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботда тузатилади. Ўтган давр учун молиявий ҳисоботни қайта топшириш талаб этилмайди (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган БҲМСнинг 16-банди).

Барча тузатиш ёзувларини киритиш учун бухгалтерия маълумотномаси асос ҳисобланади. Унда тузатиш киритиш сабаблари, йўл қўйилган хатоликлар оқибатлари, тузатилиши лозим бўлган счётлар кўрсатилиши лозим.

Ўтган даврлардаги хатоларни тузатиш бўйича тўғри бухгалтерия проводкаларини амалга оширишда хатоликлар корхона учун муҳим ёки муҳим эмаслигини аниқлаш лозим. Хатоликларнинг муҳимлик мезони корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланади.

Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш орқали акс эттирилади (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг ­15-банди). Шунингдек активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритилади. Сизнинг ҳолатда муҳим хатоликка йўл қўйилган бўлса, қуйидаги бухгалтерия проводкаси амалга оширилади:

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» счёти дебети

0520-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси» счёти кредити.

Муҳим бўлмаган хатолар жорий, яъни улар аниқланган даврдаги молиявий натижаларга киритилади. Муҳим бўлмаган хатоларни тузатиш бошқа даромадларни (9340-«Ўтган йиллар фойдалари») ва бошқа операцион харажатларни (9430-«Бошқа операцион харажатлар») ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади. Сизнинг ҳолатда хатолик суммаси муҳим бўлмаса, қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети

0520-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси» счёти кредити.

НМА амортизацияси нотўғри ҳисобланиши солиқлар суммасига таъсир кўрсатган бўлса, қайта ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу хатолик оқибатида ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар қайта ҳисобланиши лозим. Тегишли даврлардаги солиқ ставкалари ва солиқ солиш тартиби қўлланилади. Шунингдек улар бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоблар тақдим этилиши лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика