Умумбелгиланган солиқлар тўлайдиган МЧЖ ўз устав фондини соф активлар қийматигача камайтирди.
Бундай камайтириш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Банкда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
1. Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин МЧЖ соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлиб қолса, жамият ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун, 19-м. 4-қ.).
МЧЖ устав фондини унинг соф активлари қийматигача камайтириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Устав фонди соф активлар қийматигача камайтирилди
|
8330-«Пай ва улушлар»
|
6640-«Улуш қийматини камайтиришда таъсисчиларга бўлган қарзлар»
|
6640-«Улуш қийматини камайтиришда таъсисчиларга бўлган қарзлар»
|
8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»
|
Таъсисчилар улушининг номинал қийматини камайтиришни акс эттириш мақсадида 6600-ҳисобварақлар гуруҳида 6640-«Улуш қийматини камайтиришда таъсисчиларга бўлган қарзлар» қўшимча ҳисобварағи очилиши мумкин.
2. МЧЖ устав фондини унинг барча таъсисчилари улушининг номинал қийматини камайтириш ва ўтган йилларнинг зарарларини қоплаш йўли билан камайтириш жамият ёки унинг таъсиcчилари томонидан даромад олинишига олиб келмайди. Шу сабабли ушбу ҳолат ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди.