Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 20 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги ЎРҚ-296-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 249-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) номидаги ва 1-моддадаги «доимий прописка қилиниши» деган сўзлар «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) илованинг:

белгиланишидаги ва номидаги «доимий прописка қилиниши» деган сўзлар «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қариндошлар – ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига ёки хусусий мулки бўлган бошқа уй-жой майдонига.

3. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – васий (ҳомий), тутинган ота-она доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига»;

4-бандидаги «доимий прописка қилинган» деган сўзлар «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Эр (хотин) – хотини (эри) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига»;

6-бандидаги «доимий пропискага эга бўлган» ва «бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш» деган сўзлар тегишинча «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» ва «бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7-бандидаги «доимий пропискага эга бўлган» ва «бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш» деган сўзлар тегишинча «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган» ва «бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар – доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида»;

9, 10 ва 11-бандларидаги «мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:

«111. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ва бошқа давлат ташкилотларида беш йил мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган болалари)»;

изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Изоҳ:

1. Мазкур Рўйхатнинг 2 (бундан хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалар мустасно), 3, 5, 9–12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, башарти Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг бир киши учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилса, амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар мустасно».

 

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 13 май

ЎРҚ-616-сон.

*Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 14.05.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика