Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 20 / Солиқ солиш

Мевали боғлар учун солиқ

 

Корхона майдони 5,07 га бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эга, унинг балл бонитети – 51-60. Бу ер участкасига мевали дарахтлар экилган. Ер солиғи ҳисоб-китоби 2020 йил 1 майга қадар тақдим этилиши лозим.

Мевали боғ барпо этилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси учун ер солиғи қандай ҳисобланади? 

 

– CКнинг 428-моддаси 2-қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун ер участкасининг умумий майдони солиқ базаси ҳисобланади (СК 427-м. 1-қ.).

Мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ ставкалари мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади (СК 429-м. 2-қ.).

Корхонангизнинг айби билан қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашган (бонитет бали пасайган) тақдирда, солиқ ернинг сифати ёмонлашгунига қадар мавжуд бўлган бонитент балидан келиб чиқкан ҳолда тўланади (СК 429-м. 5-қ.).

Қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати яхшиланган тақдирда (бонитет бали ошганда), солиқ тупроқ бонитировкаси ўтказилган йилдан кейинги йилнинг бошидан янги бонитет балидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати бўйича, агротехник тадбирлар тугаган даврларда қайта ҳисоб-китоб қилинмасдан тўланади (СК 429-м. 6-қ.).

Мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ундириладиган ер солиғининг базавий ставкалари ҳамда тузатиш коэффициентлари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга ­10-иловадаги 1 ва 2-жадвалларда келтирилган.

 

МИСОЛ. Мевали боғлар учун ер солиғи ҳисоб-китоби

Тошкент вилоятидаги майдони 5,07 га бўлган ер участкасининг балл бонитети – 51-60 (бу VI тоифа), коэффициенти – 6,78.

Айтайлик, ер суғорилмайди, демак, – 1-тоифадаги ерлар учун базавий ставка 1 га учун 11 371,2 сўм балл-бонитетидан тузатиш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда – 11 371,2 х 6,78.

Бир йил учун солиқ суммаси қуйидагича ҳисобланади:

5,07 х 11 371,2 х 6,78 = 390 880,45 сўм.

Прочитано: 541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика