Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 20 / Давр нафаси

Пандемия даври: тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади

 

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

 

Йиғилишда пандемияга қарши курашиш ва карантин шароитида аҳолини ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари кўтарилди. Президент пандемия шароитида тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш аввалги берилган имтиёзлар билан чекланмаслигини ва у давом эттирилишини таъкидлади.

Биринчидан, кичик бизнес ва фермер хўжаликларига ижтимоий солиқ ставкаси май-июль ойларида 12%дан 1%га туширилади.

Иккинчидан, кичик бизнес вакиллари ва якка тартибдаги тадбиркорлар келгуси 3 ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади.

Учинчидан, тадбиркорларга божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Тўртинчидан, эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида нафақа олувчи оилалар сони қўшимча 70 мингтага ёки 10%га кўпайтирилиб, бюджетдан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Бешинчидан, илгари ставкаси 22%гача бўлган инвестиция кредитлари бўйича фоизлар қисман давлат томонидан қоплаб берилган бўлса, энди ставкаси 26%гача бўлган кредитларнинг фоизлари ҳам қисман қоплаб берилади. Шунингдек, тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдириш учун 500 млрд сўмгача (илгари – 10 млрд сўмгача) берилган кредитлар бўйича компенсация миқдори 5%дан 10%гача оширилади.

Олтинчидан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий қилинган аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредит бериш тажрибаси Тошкент шаҳрида ҳам татбиқ этилади. Шу орқали пойтахтда қарийб 10 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади.

Еттинчидан, маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотига нисбатан ички талабни ошириш ва шу орқали уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ташкилотларига III-IV чоракдаги харидларини II чоракда амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Умуман, иқтисодиётни ва фуқароларни янада қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Йиғилишда мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ҳамда карантин талабларини янада юмшатиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги белгиланди.

Олис ҳудудларнинг пойтахтимиз билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб турибди. Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда.

Аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (12.05.2020 йилдаги 4710-сон) қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан Бош вазирга янги вазифалар юклатилди, унинг ўринбосарлари ўртасида ҳам вазифалар қайта тақсимланди. Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 330 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика