Пенсия тайинлаш чоғида хусусий ўқув марказида ишлаган даврим меҳнат стажимга қўшиладими?
– Пенсияни ҳисоблаш учун стажнинг ҳисобга олиниши ташкилот шакли ва фаолият турига эмас, балки бошқа жиҳатларга боғлиқ бўлади, хусусан, Қонуннинг 37-моддаси «а» бандига мувофиқ қуйидаги ҳолатларда ишланган давр иш стажига қўшилади:
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
- 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса.
Маълумот учун!
ИШ СТАЖИ ТЎЛИҚ БЎЛМАГАНДА, мавжуд СТАЖГА МУТАНОСИБ РАВИШДА ПЕНСИЯ ҳисобланади.