Амаким 50 ёшда. Касал бўлганидан кейин унга II гуруҳ ногиронлиги белгиланди.
У шу муносабат билан пенсияга чиқиши мумкинми?
– Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги 3 турдаги пенсия мавжуд: ёшга доир, ногиронлик бўйича ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари.
II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги муносабати билан ҳамда иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, у ногиронлик бўйича пенсияга чиқишга ҳақлидир. Иш стажи мавжуд бўлмаганда, ногиронлик бўйича нафақа тайинланади.