Тошкент вилояти Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлат билан чегара олди ҳудуди кўздан кечирилди ва у ерда хорижда ишлаб чиқарилган 17 дона қоғоз картон қутиларда турли хил косметика воситалари борлиги аниқланди. Ушбу товарларни чегара ҳудудидан олиб кетиш учун фуқаро А.О. ўзининг «Каптива» русумли автомашинасида келганда ўрнатилган тартибда қўлга олинди.
Ашёвий далил сифатида олинган 30 хил номдаги жами 1 756 дона атторлик буюмларининг умумий қиймати 612 млн сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда божхона органлари мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатларини бошлаб юборган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.