Тегишли ҳужжатлари бўлмаган товарлар «юрмай» қолди
Мамлакатимизга олиб келинаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш ҳоллари учраб туради.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган МЧЖлардан бири номига хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона назоратидан ўтказишди. Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 млрд сўмлик 355 кг велосипед эҳтиёт қисмлари ва 1 025 дона йиғилмаган ҳолдаги тайёр икки ғилдиракли велосипед товарлари борлиги маълум бўлди.