ДБҚнинг Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-617-сон Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, тезкор тузилмалар, чегара ва ТИФ божхона пости ходимлари, шунингдек, вилоят прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари иштирок этди.
Семинарда ушбу Қонунни амалиётда тўғри қўллаш лозимлиги, бу борада ишларни, аввало, «Инсон шаъни, қадр-қиммати – ҳар нарсадан устун» тамойили остида ташкил этиш ва бунга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
И.ҲАМРАЕВ,
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими инспектори.