Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Божхона

Олиб кирилмаган товарларни етказиб бериш

 

Ташкилот Европа ва Япония мамлакатларидан бўлган етакчи дунё ишлаб чиқарувчиларининг лаборатория ва тиббиёт ускуналарини етказиб берувчиси ҳисобланади. 

Ташкилот товарни Японияда харид қилиб, сўнгра Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтмаган ҳолда уни Литвага сотиши мумкинми?

Ушбу тартиб-таомил қайси норматив ҳужжат билан тартибга солинади?

Шартномаларни тузаётганда қандай жиҳатларга эътибор қаратиш керак бўлади? 

 

– ДБҚ Ташқи савдо операциялари ва божхона статистикаси мониторинги бошқармаси хорижий товарни Ўзбекистон Республикаси орқали ҳақиқатда олиб ўтмаган ҳолда харид қилиш ва қайта сотишга оид ташқи савдо операцияларини ўтказишга тааллуқли бўлган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 йилдаги «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қуйидагилар белгиланган:

товарлар импорти - товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;

товарлар экспорти - агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 15-моддасида товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб кириш ёхуд ушбу ҳудуддан олиб чиқиш божхона чегараси орқали олиб ўтиш ҳисобланиши белгиланган.  

Шу тариқа, товарларнинг импорт ва экспорти уларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали олиб ўтилишини назарда тутади.

Товарларни мамлакатимиз ҳудудига ҳақиқатда олиб кирмаган ҳолда воситачилик хизматлари ҳисобидан учинчи шахсларга етказиб бериш шартномалари бўйича фақатгина валюта операциялари амалга оширилиши далилини ҳисобга олганда мазкур масалани тартибга солиш божхона органларининг ваколатига кирмайди. 

Шу муносабат билан батафсил маълумот олиш учун сизга хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишни тавсия этамиз. 

ДБҚ бошқармаси қўшимча равишда шуни маълум қиладики, Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ташқи савдо операцияларини халқаро стандартларга янада уйғунлаштириш чора-тадбирларига доир фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган ва кўриб чиқиш учун ЎзР Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан хорижий давлатларда  товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси тўғрисидаги халқаро савдо шартномаларини уларни ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирмаган ҳолда тузиш назарда тутилади. 

Лойиҳа Норматив-ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида (project.gov.uz) жойлаштирилган.

Прочитано: 310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика