Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Экспорт товар ҳақини учинчи тараф тўлаганда…

 

Экспорт шартнома шартларига кўра учинчи шахс томонидан товар учун тўлов киритишга йўл қўйилади. Экспорт шартномаси икки тарафлама тузилган. Товар учун ҳақни учинчи тараф тўлайди. Товар олдиндан 100% ҳақ тўланганда юклаб жўнатилади, бироқ бир йўла эмас, балки шартнома иловаларида (спецификацияларида) кўрсатилган унинг  қисмлари бўйича бўлиб-бўлиб жўнатилади.

1. Товар учун ҳақ учинчи тараф томонидан тўланганда етказиб берувчида ўзаро ҳисоб-китоблар қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?

2. Экспорт қилинган товарлар учун банк ҳисобрақамига келиб тушган сумма ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириладими?

 

1 Товар учун тўловни учинчи тараф тўлаганда ўзаро ҳисоб-китоблар етказиб берувчи томонидан қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Учинчи тарафдан экспорт контракт бўйича товар учун олдиндан тўлов келиб тушди

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

Экспортга товар етказиб берилди

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

Юклаб жўнатилган товар учун учинчи тараф ўтказган олдиндан тўлов ҳисобга олинди

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

2 Экспорт қилинган товарлар учун банк ҳисобрақамига келиб тушган тўлов суммаси Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бироқ ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланмалар, агар экспорт қилинган товар учун ҳақ келиб тушган бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилади.

Прочитано: 239 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика