Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Солиқ солиш

Фоизсиз валюта қарзидан даромад ҳисобланмайди

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона хорижий компания билан АҚШ долларида қарз шартномасини тузди. Қарз фоизсиз берилган ва 180 кун мобайнида қисмларга бўлиб қайтарилади.

Валютада фоизсиз қарз олишда даромад қандай ҳисобланади ва унга 15%лик ставка бўйича фойда солиғи солинадими?

 

– Сизнинг ҳолатда фоизсиз асосда олинган валюта қарзидан фойдаланилганда, у бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш мақсадларида даромад ҳисобланмайди.

Солиқ солиш мақсадларида қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз олиш санасида ЎзР МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга) татбиқ этилмайди (СК 299-м 4-қ., 5-қ. 2-б.). Тегишинча, хорижий компаниядан фоизсиз асосда олинган қарздан фойдаланишдан олинган даромад ҳисобланмайди.

Изоҳ: бухгалтерия ҳисобида даромад активлар кўпайиши ёки мажбуриятлар камайиши билан бир вақтда акс эттирилади. Масалан, кредитор қарздан воз кечган тақдирда товарлар ёки хизматларни сотишда активларнинг соф кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши юзага келади (Концептуал асоснинг 67-банди, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Даромадлар 2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар»га (АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ эътироф этилади.Ушбу Стандарт муайян мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва тегишинча, хўжалик фаолиятидан даромад эътироф этиладиган ҳолатларни белгилайди.

Фоизсиз қарз олишда бир вақтнинг ўзида қарз суммасига активларнинг ҳам, мажбуриятларнинг ҳам кўпайиши юз беради, бу даромад эътироф этиладиган ҳолатга тўғри келмайди.

Прочитано: 305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика