Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Солиқ солиш

АВни сотишдан даромад бўйича айланмадан олинадиган солиқ

 

2019 йилда корхона умумий овқатлаиш билан шуғулланган. 2020 йилда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олинмаган, бироқ асосий восита ҳисобланган бино сотилган.

Асосий воситани реализация қилишдан олинган даромадга (фойдага) қандай ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ солинади? 

 

– 2020 йилга айланмадан олинадиган солиқ ставкалари СКнинг 467-моддасида белгиланган. Унинг 2–14-бандларида фаолият туридан келиб чиқилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқнинг алоҳида ставкалари назарда тутилган. Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4% миқдорида белгиланган, бундан 2-14-бандларда назарда тутилганлар мустасно                  (СК 467-м. 1-б.).

Ҳисобот (солиқ) даврида СК 467-моддасининг 2-14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромадга СК 467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (СК 468-м. 4-қ.).

Бинобарин, мазкур ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар мавжуд бўлмаганда, корхона АВни реализация қилишдан даромаддан (фойдадан) айланмадан олинадиган солиқни 4%лик ставка бўйича тўлаши лозим.

Корхонангиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни бошлаши биланоқ, АВни реализация қилишдан олинадиган даромадга ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади.

Прочитано: 240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика