Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Солиқ солиш

«Даромадли» хатоликлар

 

2019 йилда корхонамиз ҳисобида АҚШ долларида берилган 15 та кредит бўлган. Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун 1С дастуридан фойдаланамиз ҳамда валютани қайта баҳолаш ва курс фарқи ҳисоби автоматик тарзда амалга оширилади. Бироқ 2019 йилда валюта кредитлари бўйича қолдиқлар дастурда қайта баҳоланмади, бу эса бухгалтерияда ва солиқ ҳисобида, шунингдек ҳисоботда хатоликларга йўл қўйилишига олиб келади. Бу хатоликни 2020 йилда аниқлаб, курс фарқини ҳисобладик, бизда фойда ва тегишинча, фойда солиғи камайган. Қайта ҳисоб-китоб топширишга ҳаракат қилиб кўрдик, лекин Ҳисоб-китоб ҳали қабул қилинмаган.

Техник сабабларга кўра 2019 йил учун курс фарқидан зарарлар солиқ ҳисоботида акс эттирилмаган бўлса, 2019 йилдаги эмас, балки 2020 йилдаги курс фарқига тузатишлар киритилиши лозимми?

 

Солиқ ҳисоботи

Солиқ базаси тузатишлар 2019 йилги солиқ ҳисоботига киритилиши ва у қайта топширилиши лозим.

Ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ўзгаришига олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Бунда солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгандан кейин тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи муддат бузилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланмайди (СК 83-м. 1, 2-қ.).

 

Молиявий ҳисобот

2019 йил учун Бухгалтерия ҳисоби ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни (1, 2-сон шакллар, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қайта топшириш шарт эмас. Тузатишларни жорий йилдаги ҳисоботга киритиш мумкин, бунда 2020 йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдоси тузатилади ёки харажатлар жорий даврда акс эттирилади.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 321 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика