Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Солиқ солиш

Ерга бўлган ҳуқуқни олдингизми – солиқни тўланг

 

Ташкилот уй-жой қуриш билан шуғулланади. Уй-жой қуриладиган ер участкасида бузиладиган хусусий уйлар бор. Мулкдорларга бузиладиган уй-жойлар учун компенсация ёки янги қурилган уй-жойлардан тенг қийматли квартира берилади.

1. Янги уй-жойларни қуриш учун олинган ер участкалари қурувчига ўтадими?

2. Унга ер солиғи тўланадими?

 

1.  Ҳа, ўтади.

Қурувчига ер участкалари ажратилганидан кейин ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидкан ўтказилади. Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади (ЕК 23-м.). Ушбу ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи корхонага ўтади.

 

2 . Ҳа тўланади.

Юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайди (СК 424-м. 3-қ.). Йил давомида мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари солиқ тўловчига ўтказилган ер участкалари учун солиқ базаси ер участкаларига тегишли ҳуқуқ пайдо бўлган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 346 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика