Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ЎзР соғлиқни сақлаш вазирининг «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2667-2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир

А.ШАДМАНОВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 11 май

117-сон.

ЎзР соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 11 майдаги 117-сон буйруғига
ИЛОВА

 

МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси ўтказиб юборилган кунларга берилмайди. Мазкур Йўриқноманинг 14-банди, 15-бандининг биринчи хатбошиси, 25-банди, 37-банди ҳамда 46-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».

2. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Мактабгача таълим ташкилотида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига карантин белгиланган муддатга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.».

3. 46 ва 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилганда ёки атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касалликлар билан оғриган беморларга, паразитар касалликлар билан зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан тиббиёт муассасасида карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларигa тегишли даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади.

Юқумли, паразитар касалликлар билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари эпидемиологи ёки санитар врачи томонидан берилади.

Уй шароитида карантинга олинган шахсларга ҳамда карантинга олинган шахсларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади.

47. Карантин даврида мазкур Йўрикноманинг 46-бандида назарда тутилган шахслар томонидан меҳнатга лаёкатсизлик варақаси иш берувчига электрон шаклда юборилиши мумкин.».

4. 54-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (бундан буён матнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 15.06.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 569 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика