Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Бўстонлиқда солиқ тажрибаси

 

Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 12.06.2020 йилда 3243-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низом тасдиқланди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

Вақтинчалик низом  қуйидагиларни назарда тутади:

  • мол-мулкни ижарага беришни солиқ органлари томонидан жисмоний шахсларга бериладиган махсус гувоҳномалар асосида амалга ошириш;
  • мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ операциялар ҳисобини барпо этиладиган Ягона электрон платформаси орқали амалга ошириш;
  • мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ операцияларни махсус чеклар тизими орқали амалга ошириш.

 2021 йил 1 майга қадар тажриба ўтказиладиган даврда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектлари ва бошқа мол-мулк солиқ органларида ҳисобга қўйилганида тақдим этиладиган гувоҳномага асосан ижарага берилади. Гувоҳнома эгаларига Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ рўйхат рақами 3077, 11.10.2018 й.) татбиқ этилмайди.

 Вақтинчалик низомга мувофиқ:

1) кўчмас мулк объектларига дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар, яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар;

2) бошқа мол-мулкка сув транспорти (моторли ва моторсиз, шу жумладан шишириладиган), сув мотоцикллари (скутерлар ва бошқалар), қорда юрадиган техника воситалари, квадрацикллар, парапланлар ва дельтапланлар, супа, сўри, топчанлар ва шунга ўхшаш дам олиш учун мўлжалланган жойлар қуйидагилар киради:

 Ижарага бериш тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда солиқ тўловчи ҳақидаги маълумотлар мобиль илова ёки веб-сайт орқали Ягона электрон платформага киритилади. Ягона электрон платформада солиқ органлари томонидан жисмоний шахсларнинг ижарага берилган кўчмас мулк объектлари ва бошқа мол-мулкларнинг ҳисоби, шунингдек ижарага берувчилар тўғрисидаги ахборот  юритилади.

 Вақтинчалик низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • меҳмонхона хизмати билан шуғулланадиган юридик шахсларга;
  • оилавий меҳмон уйи хизматлари кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахсларга;

Вақтинчалик низомда кўрсатилмаган мол-мулкларни ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга.

 Гувоҳнома олиш учун жисмоний шахс (ёки унинг ишончли вакили) Ягона электрон платформа орқали белгиланган шаклдаги аризани, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини  солиқ органига юбориши лозим.

 Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри, Дўстлик, Сижжак ва Новобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ташкил этиладиган солиқ таянч пунктларига бевосита мурожаат қилиш имконияти назарда тутилган. Бунда ҳужжатлар қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

 Бир ёки ундан ортиқ кўчмас мулк объектлари ижарага берилганда тасдиқланган шакл бўйича солиқ солиш объектини ҳисобга қўйиш тўғрисида битта гувоҳнома бепул берилади. Гувоҳноманинг орқа томонида ҳар бир солиқ солиш объектининг QR-коди кўрсатилади. Гувоҳноманинг ҳақиқийлигини QR-кодини ўқийдиган махсус мобиль илова ёрдамида текшириш мумкин.

Жисмоний шахслар кўчмас мулк  ва бошқа мол-мулкни бериладиган махсус чеклар орқали ижарага беради. Ҳар куни жисмоний шахс кун якунига қадар ижарага олувчилар сони ва чеклар бўйича олинган тўловлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Ягона электрон платформага киритади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тажриба даври тугаганидан кейин тугатилади, бироқ қоидалар бузилган тақдирда у олиб қўйилиши мумкин.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 12.06.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 303 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика