Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Дори воситаларига чекланган нархлар белгиланади

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3242, 10.06.2020 йил).

 

 Низом Президентнинг 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4554-сон «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситасининг савдо номи учун референт нарх шакллантириш тизимини мониторинг ва таҳлил қилиш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳисобланади. У истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари ва ташкилотларини ҳамда жамоатчиликни жалб этиши мумкин.

 Агентлик ўз веб-сайтида фармацевтика фаолиятини амалга оширадиган ташкилотлар, шунингдек рўйхатдан ўтказилган ва сертификатланган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган автоматлаштирилган ахборот тизимини мунтазам юритиб ва янгилаб боради. Тизимга дори воситасининг савдо номига рўйхатдан ўтказилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда улгуржи ва чакана чекланган нархлар киритилади.

 Бир дори воситасининг нархини белгилаш учун унинг 10 та референт мамлакатдаги сотиш нархи аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражасидан юқори, ўртачароқ юқори ва ўртачадан пастлиги ҳисобга олинади. Рўйхатга қуйидаги мамлакатлар киритилган:

1. Венгрия.

2. Россия Федерацияси.

3. Украина.

4. Польша Республикаси.

5. Тожикистон Республикаси.

6. Словения Республикаси.

7. Қозоғистон Республикаси.

8. Болгария Республикаси.

9. Беларусь Республикаси.

10. Қирғизистон Республикаси.

 Ариза берувчи – дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси ёки унинг ишончли вакили онлайн-тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга айни бир ишлаб чиқарувчининг худди шундай фаол моддага эга бўлган дори воситаларининг сотиш нархларини (дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда) қуйидагилар бўйича тақдим этади:

  • ишлаб чиқарувчи мамлакат;
  • референт мамлакатлар;
  • Ўзбекистонда.

 Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (ишчи орган) дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархларни ҳисоблайди. Ўзбекистонга импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситаларининг нархлари чекланган нархлардан юқори бўлмаслиги лозим.

Ариза берувчи томонидан маълумотлар тақдим этилганидан, тизимда ўртача нархлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилганидан сўнг ваколатли орган ишчи органнинг тавсиясига биноан уч иш куни ичида чекланган нархларни реестрга киритади. Воситачилар сонидан қатъи назар, дори воситаларининг энг юқори чакана нархи улгуржи дистрибьюторлар учун референт нархнинг 15%идан, чакана савдо ташкилотлари (дорихоналар) учун 20%идан ошмаслиги лозим.

 Чекланган нархлар ариза берилган кунда Марказий банк томонидан белгиланган айирбошлаш курси бўйича сўмда ҳисобланади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz)  эълон қилинган ва 10.09.2020 йилдан кучга киради.

Прочитано: 360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика