Ҳозир ШЖБПҲга ажратмалар неча фоиз ўтказилаяпти?
– 2020 йил учун мажбурий бадаллар суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг иш ҳақи (даромади)дан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинадиган сумманинг 0,1% миқдорида ўтказилади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).
Зафаржон Хўжаев,
«Norma» МЧЖ эксперти.