Ташкилотимиз ходимининг аёли вафот этди. Соғлиғи туфайли у ҳеч қаерда ишламаган ва бутунлай турмуш ўртоғининг қарамоғида бўлган.
Дафн этиш маросими учун нафақани ким тўлайди: Пенсия жамғармасими ёки ташкилотми?
– Нафақаларни тўлаш ва етказиб бериш харажатлари (ташкилотларнинг банк хизматлари учун харажатлари ҳисобга олинмайди) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади (Низом, ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова).
Нафақа Низомнинг III бўлимига мувофиқ вафот этган нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади ва тўланади.
Шу билан бирга ташкилот томонидан ўз маблағлари ҳисобидан оила аъзоси вафот этган ходимга қўшимча тўлов тўланиши мумкин. Мазкур шарт ташкилотнинг жамоа шартномасида кўрсатилиши шарт.