5 йил хорижда ишлаганман. Барча ҳужжатлар мавжуд.
У мазкур давр учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини бир йўла эмас, балки босқичма-босқич тўлаши мумкинми?
– Ҳа, мумкин. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов қуйидаги тартибда тўланади:
- ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
- бир йўла - Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб 3 йил мобайнида.
Бунда пенсия билан таъминлаш миқдоридан келиб чиқилган ҳолда Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига уни тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4,5 баравари миқдорида белгилаш мумкин (Низомнинг 8, 9-бандлари, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).